Мана шу икки сабабга кўра, улар, тил ҳақиқат ва мажозга бўлинмайди, балки ишлатилаётган барча маънолар бирдек ҳақиқатдир, дейишади.
1- Бу гапда араблар лафзларга юклаган барча маънолар тан олинган ва улар тилдаги лафзга ҳам, Қуръондаги лафзга ҳам тўғри келаверади. 2- Бу маъноларни ҳақиқат ва мажозга ажратмаслик. Негаки, лафзга уларнинг қайси бири олдин юкланганлигини билиб бўлмайди. Шу билан бирга ишлатилиш жиҳатидан уларнинг даражалари бир хил. Шунинг учун улар лафзга нисбатан муштарак маънолар ҳисобланадилар. 3- Матнни тушуниш учун уларни ишлатишда бирламчиликка қаралмайди. Олдин ҳақиқатга мурожаат қилиб, унинг иложи бўлмай қолгандагина мажозга ўтиш шарт эмас. Балки, бу маъноларнинг ҳаммаси баб-баробар. Матнни тушунишда уларнинг ҳаммаси хаёлга келаверади, кейин оқимга қараб, улардан муносиби танлаб олинади.
Шу ерда бир савол туғилади: Дастлабки лафзга қайси маъно юклатилганини билишнинг иложи йўқ, деган гап тўғримикан? Дастлабки маъно билан кейинги маънони ажратиб олиш мумкин эмас, деган гап асослимикан?
Яна бир мисол. Қўл сўзини араблар ўзимизга маълум бир аъзо маъносида қўллашган. Шунингдек, уни куч маъносида ҳам (амирнинг қўли ҳар бир бузғунчига етади), саховат ва олийжаноблик
26-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|